Қадимий афсоналарда ёзилишича, ҳар тонг тўрт фаришта Ер юзининг тўрт томонига қарата шундай нидо қилар экан:
"Эй инсон, кошки бу дунёга келмаган бўлсайдин! Модомики келибсан, нима учун келганингни билсайдинг! Мадомики билибсан, кошкишунга Амал қилсайдинг!".
Мазкур китоб муаллифи. аллоҳ Конунларига амал қилиб, Одам бўлиб яшаш йўлларини ўз ҳаети мисолида сизга ҳикоя қилиб беради


Ўзим ҳақимда

Азиз биродар, инсон қачон лойиқ бўлса, шунда Оллоҳ унга руҳий устоз юборар экан. Камина 47 ёшда, 2001 йилнинг апрел ойида ана шундай улуғ бахтга муяссар бўлдим. Руҳий устозим самовот мулоқотчиси Ҳаётхон Қурбонованинг кимлигини билиш, унинг асарлари моҳиятига етиш ниятида бўлган биродарларимиз учун асқотар деган ниятда устоз сабоқларига қадар бошдан кечирмишларим нинг бир зарраси эoтиборингизга ҳавола қилинаётир.

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим.

     “Ҳар қандай нарса ҳам яқинлашганинг сайин яхшироқ билинади, худди шундай Оллоҳни ҳам Унга яқинлашгач, таний бошлайсан. Оллоҳни, Унинг  қонунларига бўйсуниб қилаётганинг-- эзгу амалларинг билан танийсан. Оллоҳни танишга қанчалар кўп интилганинг сайин, Унинг қонунларини шунчалар итоат ила адо этаверасан. Қонунларини қанчалар итоат-ла яхши бажарсанг, Оллоҳни шунчалар  яқинроқ  таний бошлайсан. Оллоҳ қонунларига бўйсуниб яшаш ва  Уни таниш бир-бирини шу зайл тўлдириб боради”.       Л.Н.Толстой

© 2008 Xayot.uz
При использовании материалов сайта ссылка на сайт обязательна
Разработка Simus ART