Қадимий афсоналарда ёзилишича, ҳар тонг тўрт фаришта Ер юзининг тўрт томонига қарата шундай нидо қилар экан:
"Эй инсон, кошки бу дунёга келмаган бўлсайдин! Модомики келибсан, нима учун келганингни билсайдинг! Мадомики билибсан, кошкишунга Амал қилсайдинг!".
Мазкур китоб муаллифи. аллоҳ Конунларига амал қилиб, Одам бўлиб яшаш йўлларини ўз ҳаети мисолида сизга ҳикоя қилиб беради


Барча маколалар

«Қалам» сурасини топинг!

- Қаламни икки бармоғи орасига олса, худди крестга ўхшаб қоларкан. Эндиям Ҳаётхон ўрис динига кириб кетади.

Аям ҳар менга кўзи тушганда ҳавотир билан бўйнимга қарарди, ҳоч осволмадимикин, деб. Кўнгли тинчисин учун «цепочкам» ни кўринадиган қилиб қўярдим.

Бир куни 50 дона қора қалам олиб келиб, ўртасидан синдирдим. Бу қаламларни кимни айтишса, ўшаларга тарқатаман. Фаришталар билан гаплашадиган 100 та бўлади, уларнинг ҳам иши осонлашади, деган ўйда эдим.

Тинмай қаламда ёзганим учун номимни Қалампари қўйиб олишган. Бир куни уйимизга ҳоламнинг қизи меҳмон бўлиб келди.

-         Қалампари, менгаям қаламингдн бер, зора ўша қаламинг билан тижорат олди-бердиларини ёзиб, бойиб кетсам,-деди у масхараомуз.

-         Нариги уйда, олаверинг,-дедим унинг оҳангини сезмагандай.

Бир пайт ичкаридан унинг йиғиси эшитилди. Жуда масхарабоз эди, навбатдаги найрангидир-да, дея ишимни қилавердим. Оз ўтмай ёнимга аям югуриб кирдилар.

-         Нималар қилиб қўйдинг? Кўзини асти очолмаяпти! -дедилар ваҳима билан.

Дарҳақиқат холаваччамнинг ўнг кўзи чиппа беркилиб қолган, чапидан эса тинимсиз ёш оқарди.

-Ҳэ... қаламинг...-сўкинмоқчи бўлди-ю ўзини ўнглаб олди,-мени кечир, иккинчи бундай иш қилмайман. Кечиринг, Ҳаётхонпошшо...

Ўзим ҳам ҳавотирда эдим.

-Ўзингизни сокин, хотиржам тутинг, -деди Фариштам.--Иккита қаламни бирлаштириб, учбурчак ҳосил қилинг-да, бурчагини кўз томонга тўғриланг.

Фариштам айтгандай қилиб, учбурчак бурчагини холаваччамнинг юмуқ кўзига тўғрилаб турдим. «Билган сураларини ўқисин», деди Фариштам.

Холаваччам олти муқаддас калимани энтикиб-энтикиб ихлос билан ўқиркан, «вой, кўзимга иссиқ боряпти», деди севиниб. Бироздан кейин унинг кўзи очилди. Ва менга бутунлай бошқача бир эҳтиром билан муносабатда бўлиб қолди. Ўша-ўша ҳеч ким мени Қалампари деб аташга журoат этмай қўйди.

Фаришталардан, «нима учун айнан қаламда ёзишим керак?», деб сўрадим.

-Қурoони Каримдан «Нун» билан бошланувчи «Қалам» сурасини (168-сура) топиб ўқинг,-дейишди.

Каломнинг ўзбекча таржимасини олиб, «Қалам» сурасининг 1, 2- оятларини ўқидим:  «Нун. Қалам ва у (билан фаришталар битадиган битикларга қасамки, (эй Муҳаммад) сиз- Парвардигорингизнинг марҳамати билан мажнун эмасдирсиз».

Айнан қаламда ёзишимни сўрашларининг боиси қалам ичидаги графит (қалам ўзаги) илоҳий нур- фикрни одам онгига ўтказувчанлик хусусиятига эга экан. Фаришталар йўллайдиган фикр менинг онгимда инoикос этмоғи учун графит боғловчилик вазифасини ўтар экан.

Орадан кўп ўтмай фаришта биродарларимнинг фикрини бевосита қабул қила бошлаганим учун ручкада ёзишга ижозат беришди.


Сана:May 2, 2008 Киришлар сони: 321
© 2008 Xayot.uz
При использовании материалов сайта ссылка на сайт обязательна
Разработка Simus ART