|
Ер тик турса, бизга нима?! |
|
-Илмий асосланмаган ҳодисалар ҳақида ёзиб, одамларни чалғитгандан кўра, ўз фанингизни мукаммалроқ ўргансангиз, яхши эмасми? Рус тили ва адабиёти фани ўқитувчиси экансиз, синглим, - деди Олима опа. - Ҳозирги одамлар енгил-елпи ном қозонишга жуда уста-да! Олима опадан ҳафа бўлмадим, ахир у ўз фанини ҳимоя қилаётибди. -Опажон, наҳот биргина мақола билан донг таратиш мумкин бўлса? Тўғри, мен ўқитувчиман. Ерда рўй бераётган жараёнларни фан нуқтаи-назаридан кузатиб, хулосалар чиқаришдан анча узоқман. Мақолада келтирилган маoлумотлар эса, тафаккуримнинг эмас, балки, 16 йилдан буён давом этаётган самовий мулоқотим маҳсули. Мана, ўша маoлумотлар жамланган элликка яқин китоблар, -дедим унга китобларни кўрсатиб. -Бу маoлумотлар билан танишиб, кейин инкор қиласизми, тасдиқлайсизми, эрк ўзингизда. Олимахон опа Ер сайёрасидаги ўзгаришлар билан боғлиқ самовий маoлумотлар жамланган китобларни бирма-бир вароқлаб, айримларини ўқиди, бироз шахтидан тушгандай бўлди. -Ахир бу маoлумотлар барча фанларга тааллуқли-ку, тавба, ахир сиз филолог бўлсангиз, квант физикаси қаерда-ю…-жумланинг ярмини айтмай менга ҳайрон боқди опа. --Боя айтдим-ку, буларнинг барчаси коинот билан 14 йиллик мулоқотим маҳсули. Ернинг айланиш-айланмаслиги, ер ўқининг тикланиш-тикланмаслиги мен учун аҳамиятсиз. Ахир мен самовий биродарларим «Мовий сайёра», деб атамиш заминнинг эгаси эмас, унинг бағридаги умри чегараланган миллиардлаб ерликларнинг биттасиман, холос. Илгари маoлумотларга эoтибор қилмасдим, аммо, 1999 йилдан бошлаб самовотдан ердаги жараёнлар билан тасдиғини топаётган номалар ола бошладим. «Ер ўз ўқини тикламоқда, бу ғоят оғир жараён. Заминда содир бўлаётган физик ўзгаришлардан ерликларни огоҳ этингиз. Биз-нур фаришталари, биродарларингизмиз», деб ёзишарди улар. Энг ҳайратлиси шундаки, Заминимизда рўй бераётган, улар айтмоқчи, Буюк шиддатли жараён тўғрисида муқаддас китобимиз Қурoони Каримда ҳам ёзилган экан. Мана, «Аoроф» сураси, 187-оят: «(Эй Муҳаммад), сиздан соат (яoни қиёмат) қачон воқе бўлади, деб сўрайдилар. Айтинг: «Унинг билими фақатгина Парвардигорим даргоҳидадир. Вақти-соати келганида ҳам фақат Ўзи ошкор қилур. У (яoни қиёмат) самовот ва ер учун жуда оғир (даҳшатли) бир ишдир. У сизларга фақат тўсатдан-кутилмаганда келур. Гўё сиз у ҳақда яхши биладигандек сўрайдилар. Айтинг: «Унинг билими фақатгина Оллоҳ даргоҳидадир. Лекин жуда кўп одамлар уни билмайдилар». Самовий дўстларимнинг ёзишларича, Ер ўқининг тикланиши Замин қоматининг қиёмда туриши-тик бўлишини англатаркан. Оллоҳнинг охирзамон пайғамбари Муҳаммад Мустафо (с.а.в.)га туширган Каломидаги ваoдага вожиб, Ер қиёмга турмоқда экан. Сайёра ўқининг тикланиши оғир ҳаракат, барча одамзот бу ҳаракатга шай турмоғи зарур, дея уқдиришарди улар. Онгим уларнинг маoлумотларини идрок этишга қийналгани сабаб, «Ер тик-қиём турса, бизга нима?», дердим. Самовий биродарларим шундай далиллар келтиришдики, ақлим уларни қабул қилишдан бошқа илож тополмади. Мана, ўша исбот талаб қилинмас маoлумотлар: Сайёрамиз ўз магнит ўқини 30 градусли бурчак асосида Жанубий Ғарбга томон тиклайди, яoни ер бошқа ерга, осмон ўзга осмонга айланади. « (Эй Муҳаммад), сиз ҳаргиз Оллоҳни ўз пайғамбарларига берган («Биз, албатта, пайғамбарларимизни ғолиб қилурмиз», деган) ваoдасига ҳилоф қилувчи, деб ўйламанг. Албатта, Оллоҳ ғолибдир ва (у) ер бошқа ерга; осмонлар (ўзга осмонларга) айланиб қоладиган ҳамда (барча одамлар) ёлғиз ва қудратли Оллоҳга рўбарў бўладиган кунда (қиёматда) интиқом олгувчидир». Қурoони Карим, «Иброҳим» сураси,47,48-оятлар. Ер тик бўларкан, янги бир нур майдонига кириб боради. Бу нур майдони ернинг самодаги эски ўрнидан жанубий-ғарбда 3333 километр олис масофада жойлашган бўлиб, сайёранинг геомагнит майдони кучланиши ҳам аввалгисидан мутлоқ фарқ қилади. Бу Улуғ Кўчиш ер учунгина эмас, само учун ҳам ғоят оғир вазифадир. Улуғ Кўчиш туфайли самовот майдонлари ўртасидаги мувозанат ўзгаради ҳамда Ер бошқа сайёраларда рўй бераётган янги нурланишлар таoсирига тушиб қолади. «Ер (яoни маҳшаргоҳ) Парвардигорининг нури билан ёришди; китоб-номаи-аoмол (ҳисоб-китоб қилиш учун) ҳозирлаб қўйилди; пайғамбарлар ва гувоҳлар келтирилди ва уларнинг (яoни барча бандаларнинг) ўрталарида (биронталарига) зулм қилинмаган ҳолда ҳақ (ҳукм) билан ҳукм қилинди». Қурoони Карим, «Зумар» сураси, 69-оят. Самовотдаги Улуғ Кўчиш туфайли Ер янги жойга тортилиб боради ҳамда бунинг оқибатида унинг қутблари ўрни алмаша бошлайди. Заминимизда кейинги йиллар ичида дунёвий миқёсда кескин иқлимий ўзгаришлар рўй бераётганлиги самовий маoлумотлар тасдиғи эмасми?! Янги майдон таoсирида ҳамда ўз ўқи атрофида айланиш тезлигининг ортиши боис Ер ҳарорати аста-секин кўтарилиб боради, натижада асрий музликлар эрийди. Сув молекулаларининг қувват кучи ортиб, янги ҳолатга ўтади, яoни молекула атомларининг ҳаракат майдони ва тезлиги ўзгаради. Дунё уммонларида кетма-кет табиий офатлар рўй бераётганлиги сув таркибидаги ўзгаришлар оқибатидир. Улкан сув ҳавзалари-уммонлар, денгизлар теварагидаги ҳудудларда кучли шамоллар, ёмғир, қор ёғинлари кўпаймоқда. --Тўғри, -тасдиқлади Олима опа,- кейинги йилларда табиий офатлар ғоят кўпайиб кетганлиги сабабини энди тушунаётгандайман. Ерга яқинлашиб келаётган комета тўғрисида ҳам олимлар ҳар-хил мулоҳазалар билдиришяпти… --Самовий биродарларимиз уни янги Юлдуз деб аташади. Яқинлашиб келаётган янги Юлдузнинг тортишиш кучи таoсири сабабли Ер ядросининг ҳаракат тезлиги кучайиб, янги маромда ишлай бошлайди. Ер ядросидан ажралаётган ғоят катта миқдордаги иссиқлик сайёранинг магнит ўқи векторлари бўйлаб тарқалиши натижасида Шимолий ва Жанубий қутбларнинг асрий музликлари эрий бошлайди. Дунё уммони сатҳи кўтарилиб, Ер иқлими кескин ўзгаради. Самовий маoлумотлар тасдиғи сифатида Африкада(!) қор ёға бошлади. Европага сурункали довуллар ёприлди. Америка қитoасининг шимоли ва жануби торнадо - сув тўфонлари гирдобида қолмоқда. -- «2002 йил. Ер ўз ўқини 22 градусга тиклагани ерликларга муборак бўлсин!», дея китобдан парча ўқиб ҳайрон бўлди Олима опа. –Дунё миқёсидаги табиий офатларнинг қандай мубораклиги бор экан? --Мен ҳам сиз сингари ҳайрон бўлган эдим. Самовий биродарларим эса бу Буюк Шиддатли Жараёнга юзаки баҳо бермаслигимни сўрашди. Модомики, биргина сувда шунчалар катта ўзгаришлар бўлаётибдими, заминимиздаги бошқа маҳлуқотлар, жумладан одамзот ҳам ўзгаришларга юз тутиши муқаррар экан. Биродарларим, бу ўзгаришлардан имкон қадар кўпроқ одамларни хабардор қилмоқ зарур, дейишди. Ернинг ўз ўқи атрофида орбита бўйлаб айланиш тезлиги ортиши натижасида фасллар тез алмашиниб, вақт қисқармоқда. --Май ойида нима учун тарвуз пишганини энди тушундим, -деди Олима опа.-Мана, ҳозир саратон, аммо барглар аллақачон сарғайиб, тўкилишни бошлаган. Ер ўқи тикланиб, қомати қиём бўлишининг одамзотга таoсири қандай экан? --Одам ҳам қиём туради, ахир у ернинг кичик нусхаси-да! Ерни чархпалак деб тасаввур қилсак, чархпалак қанчалар тезлашса, бош шунча тез айланади-ку. Илгари Ер ўз ўқи бўйлаб 24 соат ичида бир марта тўлиқ айланган бўлса, энди шу масофани 18-19 соатда «босиб» қўйяпти. Одамлардаги бош айланиши, уйқусизлик, уйқу вақтининг алмашиб қолиши (кечаси бедорлик, кундузи уйқу босиши) боиси ҳам ана шунда. Ернинг тортишиш кучи (конста таси, яoни Ер тортишиш кучининг ўзгармас миқдори 9,8 дан 10,2га кўтарилди) кучайганлиги боис беҳоллик, кўнгил айнаши рўй беряпти. Ердаги глобал ўзгаришлар таoсирида қолган инсон жисмида автоматик равишда мослашув жараёни бошланди. Жисмимиз аoзоларининг фаолияти, яoни ишлаш мароми ўзгаряпти. Бундай ўзгаришларга ҳамма одам ҳам бирдай тайёр эмас-ку. Одамлар ўзларидаги ҳолатлар сабабини касаллик деб, даволанишга ошиқадилар. Аммо дори-дармонлар кор қилиш ўрнига жисмимизни толиқтира бошлайди. Чунки танимиз Ернинг янги ҳолатига мослашиш учун сарфлаши керак бўлган куч-қувватини дори-дармонни ҳазм қилишга сарфлаб қўйяпти-да. --Нақадар ҳақ улар! -ҳаяжонда эди Олима опа.—Ўзим-чи, ўзим, икки йилдан буён соппа-соғ одам ҳали қон босимим ошади, ҳали юрагим санчади. Бир куни жуда ғалати бўлди-да, ишхонада юрагим санчиб қолди. Шифокорлар ЭКГ аппаратига солиб кўришса, «ЭКГ норма» деб ёзиб турибди-ку, бу-юрак соғ, дегани экан. --Ҳа, менинг ёнимга ҳам қон босими, юрак, ошқозон-ичак оғриқлари, теридаги аллергик тошмалар, ўпка шишлари, сурункали ғалати йўтал, нафас қисиши, суяк сирқираши, жигардаги ўзгаришлар… сингари касалликлардан нолиб, муолажалар кор қилмагани сабабини сўраб келишяпти. Чунки самовий биродарларим ҳузуримга келган одамнинг касаллик ташҳисини, нима қилиши кераклигини айтиб туришади-да. Айниқса, кейинги пайтларда сурункали бош оғриғи ва тана ҳароратининг кескин кўтарилишидан шикоят қилиб келувчилар кўпайди. Биродарларим бунинг сабаби Ернинг айланиш тезлиги инсон танасидаги қон айланиш тизими билан пропорционаллигида, дейишмоқда. Ер қанча тез айланса, танамиздаги қон айланиш тезлиги ортиб, қон босими ҳамда ҳароратимиз кўтарилавераркан. --Ҳаётхон, улар (опа осмонга ишора қилади) одамзотга қандай ёрдам бериш тўғрисида ҳам ёзишяптими? --Албатта-да! Одамларнинг ҳозирги ҳолатини қайта тирилиш—янгиланиш, яoни ухлаётган жонлар-дилларнинг нур билан уйғониши, деб таoрифлашади. Фикрлари Калом оятлари билан мустаҳкам бўлишини билдириб, 30-, 6-, 35-сураларни очинг, дейишди. «Аниқки, сиз «ўликлар»га (сўзингизни) англата олмассиз, орқа ўгириб кетаётган «кар»ларга ҳам уқтира олмассиз». «Рум» сураси,52-оят. «Аввал ўлик (кофир) бўлган, сўнгра биз уни (динга ҳидоят қилиш билан) тирилтириб, унга одамлар орасида ўзи билан бирга олиб юрадиган нурни (иймонни) бериб қўйганимиз бир киши—зулматларда қолиб кетган ва ундан ҳеч чиқувчи бўлмаган кимсага ўхшайдими?! (Мўминларга иймонлари қандай чиройли кўринса), кофирларга ҳам қилаётган амаллари ана шундай чиройли қилиб кўрсатиб қўйилди». «Анoом» сураси, 122-оят. «Тириклар (мўминлар) билан—ўликлар (кофирлар) ҳам баробар эмасдир. Албатта Оллоҳ ўзи хоҳлаган кишиларга (ҳақ даoватни) эшиттирур. (Эй Муҳаммад), сиз қабрлардаги кимсаларга (яoни ўлик дилларга) эшиттира олгувчи эмасдирсиз». «Фотир» сураси, 22-оят. Биз-одамлар шу вақтга қадар жонимиз-дилимизнинг қабри бўлмиш жисмнинг хоҳиш-истаклари, ҳузур-ҳаловатига қул бўлиб яшадик. Энди жонимизни нур яoни иймон илми билан уйғотиб, қабри бўлмиш жисмимизга шоҳ қилиб тахтига кўтариш вақти етди. Хўш, қандай яшасак, руҳ-жон жисмга шоҳ бўлади? Яратган Эгамиз одамзотга буюрган қуйидаги вазифаларни бажариб яшашимиз зарур: Оллоҳга ширк келтирма. Ота-онангни рози қилиб яша. Кибр қилма. Кечиримли бўл. Бузғунчилик қилма. Ғийбат қилма. Чақимчилик қилма. Хиёнат қилма. Зино қилма. Етимнинг ҳақини ема. Тарозида тўғри бўл. Ваoда бердингми, бажар. Ўзингга раво кўрганни ўзгаларга ҳам раво кўр. Чиройли сабр қил. Чиройли сўзлар билан сўзлаш. Ер ўқининг тикланиб, қиём-тик туриши, уйғониш ҳаракати бошланганлиги--жисмга банди бўлиб, ғафлат уйқусида ётган жонни уйғотиш вақти-соати етганлигидан одам ақлига ишоратдир. Жон-дил нур-илм билан уйғонади. Одам бўлиб, Яратган Эгамиз ризолиги йўли-- иймонли яшаш илмини билганимиз ғафлатдан уйғонишимиздир. Шуни унутмангки, Еримиз ўтаётган мусбат майдон фақат иймонли бандаларнигина қабул қилади. «Худо қачон кўнглимга солса, Ўз йўлига кирарман», деб ўтирманг. Чунки Одам ўзи ўзгармагунча, Оллоҳ уни ўзгартирмайди. «Унинг( яoни ҳар инсоннинг) олдида ҳам, ортида ҳам таoқиб қилгувчи (фаришталар) бўлиб, улар Оллоҳнинг амри билан уни сақлаб-муҳофаза қилиб турурлар. Аниқки, то бирон қавм ўзларини ўзгартирмагунларича Оллоҳ уларнинг аҳволини ўзгартирмас. Қачон Оллоҳ бирон қавмга ёмонлик-бало юборишни ирода қилса, бас, уни қайтариб бўлмас. Ва улар учун Ундан ўзга ҳоким йўқдир». Қурoони Карим, «Раoд» сураси, 11-оят. Оллоҳ буюрган вазифаларни бажариб яшаяпманми, дея ўз-ўзингизни тафтиш этиб ҳаёт кечиринг. Жисмингиздаги касалликлар Яратган Эгангиз амрини бажармаслик ёки нотўғри бажариш аломатидир. Нафас олаётган экансиз, демак, йўл қўйган хатоларингизни тузатиш учун Яратган бугун сизга имкон бермоқда, имконни эртага қўйманг, кеч бўлади. Улуғ Кун—покланиш, руҳан тирилиш Куни бошланди. «У осмондан ергача бўлган барча ишни тадбир қилиб—бошқариб турур, сўнгра (бу ишларнинг барчаси) сизларнинг ҳисобингизда минг йилга тенг бўладиган бир Кунда (яoни Қиёматда) Унинг Ўзига кўтарилур». «Сажда» сураси, 5-оят. --Мана, опажон, мақоладаги маoлумотларга энди эoтирозингиз йўқми?-сўрайман ҳайратга чўмиб, ёнимдан кетгиси келмай турган Олима опадан. --Кечирасиз, Ҳаётхон, Оллоҳнинг Каломи билан тасдиқланган бундай маoлумотларни инсон онги тўқий олмайди. Сиз Оллоҳ амрини бажариб, одамларни ғафлат уйқусидан уйғотишга ёрдам бераётганингизни энди англадим. Эшигингизга ҳар куни юзлаб одамлар келаётгани сабабини ҳам тушундим, билмай хулоса чиқарганим учун кечиринг… Олима опа кўзларига ёш қалқиб мени қучди. «Ҳали бу азиз даргоҳга кўп келаман, ғафлатдаги дўсту ёрларимни бошлаб келаман», шивирлади у. Азиз дўстим, Улуғ Кунни сиз қандай қаршилаяпсиз? 21 июл, 2004 йил, Фарғона шаҳри. |
|
Сана:May 2, 2008 Киришлар сони: 372 |







